BMB Holding бошқарув компанияси – инвестицион-консалтинг йўналишида фаолият олиб бориб, ҳозирга келиб 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар унинг хизматларидан фойдаланиб келмоқда.
BMB Holding бошқарув компанияси умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг қўшма инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Бекзод Маматқулов
Кузатув Кенгаши Раиси
Азиз дўстлар,
компаниямизнинг расмий веб-саҳифасига хуш келибсиз!
Биз инвестиция ва консалтинг соҳасида бизнес қурмоқдамиз, харидорбоп махсулот ва хизматлар экспорти ва импортини кенгайтириш мақсадида хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмаклашмоқдамиз.
Компаниямиз ҳамкорлар билан яқиндан фаолият юритишга ва истиқболли қўшма лойиҳаларга ўз капиталини сармоя қилишга тайёр. Биз ҳар доим ўзаро манфаатли шартлар асосида узоқ муддатли ҳамкорликка очиқмиз ва ҳамкорлик вариантларини кўриб чиқишга тайёрмиз.
Биз катта оиламиз.
Биз 6 йилдан ортиқ Республикамиз иқтисодиётининг турли тармоқларини ривожлантиришда фаолият юритиб келмоқдамиз.
Мақсадимиз — биз кўрсатаётган хизматларимиз кўламини янада кенгайтиришдир. Шу сабабли ҳар йили фаолиятимизнинг турли йўналишларида янги шўъба ва қўшма корхоналарни ишга тушириб келмоқдамиз.
Бугунги кунда BMB Holding тизимида 30 та корхона, улардан 5 таси қўшма корхона (ҚК) ва
25 та шўъба корхона фаолият олиб боради.
Холдинг фаолияти
Йирик инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишдаги бой тажрибамиз компания жадал ривожланишига катта имконини бермоқда.
Холдинг компаниямизнинг фаолият доираси кенг бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида (озиқ-овқат, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар кластерларини яратиш), туризм йўналишида (меҳмонхона ва ресторанлар тармоғи), транспорт ва логистика объектларини қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, девелоперлик фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни амалга оширадиган компаниялардан иборат.
Бундан ташқари, Давлатимиз Раҳбари бошчилигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларда холдингнинг ўрни ва ролини муносиб равишда кўрсатиш, халқ билан мулоқот ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятда объектив ахборот тарқатиш муҳитини шакллантириш, мамлакатимиз халқаро имиджини ва бизнес ҳамкорлигини юксалтириш, миллий ОАВ лари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган холис материаллар салмоғи, сифати ва кўламини кенгайтириш, ваниҳоят жаҳон тажрибасида унумли фойдаланилаётган медиа-конвергенция жараёнларини тараққий эттириш мақсадида компания таркибида BMB MEDIA MARKAZ таъсис этилди.
Previous
Next
Инвестициявий фаолият
Previous
Next
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
Хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида компания раҳбарияти 30 дан ортиқ ривожланган мамлакатларда расмий ташриф билан бўлди. Компания дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан ишбилармон доиралар вакилларини қабул қилиб, уларга Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берди ва бу, албатта, уларда катта таассурот қолдирди.
Компаниямиз ўтган давр мобайнида хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни ишга туширишга муваффақ бўлгани — ана шундай истиқболли тадбирларнинг самарасидир. Россия Федерациясининг Миллий захира корпорацияси билан ҳамкорликда BMB-NRC Agrologistics лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятида замонавий агрологистика мажмуаси барпо этилмоқда.
Заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича BMB Opera Zafferano Ўзбекистон-Италия лойиҳаси — икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг энг муҳим лойиҳаларидан биридир. Мазкур лойиҳа Италиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жорий этиш имконини беради, шунингдек, Ўзбекистонда доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий фаолият
Previous
Next
ФУТЗАЛ РИВОЖИДАГИ ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ
BMB Professional Futsal Club 2022-2023 йилги мавсумда олтин треблга, яъни, бир мавсумда 3 та мусобақада ғолибликка эришиб, футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубок эгасига айланиб улгирди.
Хабарингиз бор, FIFA томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ 2024 йил Футзал бўйича Жахон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бўлди. Компаниямиз томонидан ушбу оламшумул тадбир олдидан Ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида BMB Professional Futsal Club га футбол ватани хисобланадиган Бразилиядан бир қатор иқтидорли ва катта тажрибага эга футзалчилар трансфери амалга оширилди.
Бугунги кунга келиб, клубда легионер футзалчилар сафи янада кенгайди, жумладан: Alex Dias da Silva, João Florencio da Silva Neto, Lucas Oguido Nakazato ва Vitor Manoel da Silvaлар билан шартнома имзоланиб, Oliveira de Jesus Souza Hebberth (Bolt) ва Henrique Soarez de Souza Pauloлар билан тузилган шартнома муддати узайтирилди. Бош мураббий маслахатчиси сифатида Футзал бўйича 2018 йилги Жахон чемпиони, УЕФА кубоги ғолиби ҳамда Бразилия чемпиони Nunes Da Silva Gattini Adalberto (Betao) жалб қилинди.
BMB PFC веб саҳифасига ўтиш
Previous
Next

Events News Без рубрики
27.07.2024
15:00
BMB ZA’FARON – NOW IN CHINA!

Без рубрики Новости компании События
27.07.2024
15:00
BMB ZA’FARON – ТЕПЕРЬ И В КИТАЕ!

Воқеалар Янгиликлар
27.07.2024
15:00
BMB ZA’FARON — ЭНДИ ХИТОЙДА!
THE AMBASSADORS OF FOREIGN COUNTRIES IN UZBEKISTAN GOT ACQUAINTED WITH THE ACTIVITIES OF THE BMB-NRC AGROLOGISTICS COMPLEX
26.07.2024

Без рубрики Новости компании
ПОСЛЫ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН В УЗБЕКИСТАНЕ ОЗНАКОМИЛИСЬ С ДЕЯТЕЛЬНОСТЬЮ КОМПЛЕКСА BMB-NRC AGROLOGISTICS
26.07.2024

Воқеалар Янгиликлар
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИЛАРИ BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШДИ
26.07.2024

News Без рубрики
MELON EXPORTS TO EUROPE CONTINUE
26.07.2024

Без рубрики Новости компании
ЭКСПОРТ ДЫНЬ В ЕВРОПУ ПРОДОЛЖАЕТСЯ
26.07.2024

Янгиликлар
ЕВРОПАГА ҚОВУН ЭКСПОРТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
26.07.2024

BMB Za’faron маҳсулоти USDA Organic (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат)сертификатига эга бўлди
15.01.2024

✨ «BMB-NRC Agrologistics» – Ўзбекистон – Россия кўшма корхонасининг ишга туширилиши давлат раҳбарлари томонидан қайд этилди
29.11.2023
Барча янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 14 Б-уй

